Тошкентнинг айрим кўчаларида таъмирлаш ишлари 5 кунга узайтирилди

Тошкентда айрим йўлларнинг ёпилиши 26 майгача чўзилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳолининг илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланган.

Шу сабабли, ишлар жорий йилнинг 26 майигача давом этади.

Янгиликлар