Бухорода яна 33 та мактаб 21 сентябрдан анъанавий фаолиятини бошлади

Бухоро вилоятининг қатор туманларида 21 сентябрь, душанба куни навбатдаги 33 та мактаб анъанавий дарс жараёнларини бошлади. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси хабар берди.

Ушбу фаолият санитария-эпидемиология осойишталик марказлари, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчилардан олинган тест натижалари ҳамда Халқ депутатлари туман кенгашларининг тегишли қарорларига кўра амалга оширилмоқда. 21 сентябрда вилоятда қуйидаги 33 та умумтаълим мактаби анъанавий шаклда фаолияти бошлади:

  • Бухоро шахридаги 11, 25-умумтаълим мактаблари;
  • Когон туманидаги 3, 9, 19-умумтаълим мактаблари
  • Бухоро туманидаги 9, 11-умумтаълим мактаблари;
  • Вобкент туманидаги 13, 40-умумтаълим мактаби;
  • Жондор туманидаги  1, 5, 32-умумтаъли мактаблари;
  • Пешку туманидаги 16-умумтаълим мактаби;
  • Ромитан туманидаги 1, 5, 6, 8, 9, 10, 11, 14, 15, 16, 17, 21-умумтаълим мактаблари;
  • Шофиркон туманидаги 12, 39-умумтаълим мактаблари;
  • Ғиждувон туманидаги 21, 30, 31, 32, 33, 34-умумтаълим мактаблари.

Қайд этилишича, айни пайтда анъанавий тарзда фаолият бошлаган таълим муассасаларига фақат бошланғич синф ўқувчилари жалб этилмоқда.

Шунингдек, рўйхатга киритилмаган мактабларга вазиятга кўра, босқичма-босқич ўз фаолиятини бошлашига рухсат берилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 14 сентябрдан анъанавий шаклда фаолиятини бошлайдиган мактаблар сони, Бухорода 14 сентябрдан 17 та мактабда, 18 сентябрдан 10 та мактабда анъанавий таълим бошлангани маълум қилинган эди.

Янгиликлар