Бухорода 18 cентябрь куни яна 10 та мактаб анъанавий шаклда фаолиятини бошлади
Бухоро вилоятида 18 cентябрь, жума куни яна 10 та мактаб анъанавий шаклда фаолиятини бошлади. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, вилоятда СЭОМ, тиббиёт бирлашмаларининг хулосалари, ўқитувчилардан олинган тест натижалари ҳамда Халқ депутатлари туман кенгашларининг тегишли қарорларига кўра, умумтаълим мактаблари босқичма-босқич анъанавий таълим шаклига ўтмоқда.
Маълум қилинишича, 18 cентябрь куни вилоятда қуйидаги 10 та умумтаълим мактаби анъанавий шаклда фаолияти бошлади:
- Когон туманидаги 7, 18-умумтаълим мактаблари;
- Бухоро туманидаги 35, 36-умумтаълим мактаблари;
- Вобкент туманидаги 33-умумтаълим мактаби;
- Пешку туманидаги 6- умумтаълим мактаби
- Ғиждувон туманидаги 13, 20, 24, 25-умумтаълим мактаблари.
Қайд этилишича, айни пайтда анъанавий тарзда фаолиятини бошлаган таълим муассасаларига фақат бошланғич синф ўқувчилари жалб этилмоқда.
Шунингдек, рўйхатга киритилмаган мактабларга вазиятга кўра, босқичма-босқич ўз фаолиятини бошлашига рухсат берилади.
Мавзуга доир: Самарқанддаги 38 та мактабда 14 сентябрдан ўқиш бошланди
Аввалроқ Ўзбекистонда 14 сентябрдан анъанавий шаклда фаолиятини бошлайдиган мактаблар сони, Бухорода 14 сентябрдан 17 та мактабда анъанавий таълим бошлангани маълум қилинган эди.