Aндижон шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Aндижон шаҳрининг айрим ҳудудларида 21 октябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Aндижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 21 октябрь куни оловли ишлар олиб борилиши ва таъмирлаш ишлари сабабли «Ҳудудгаз Aндижон» газ таъминоти филиалининг «Куйганёр» газ тарқатиш шохобчаси 3-тармоғидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Шунга кўра, Aндижон шаҳрининг «Истиқлол» (8-сон), Қўшариқ даҳаси, «Бунёдкор» (9-сон), «Шифокор» МФЙ ўрамидаги, шунингдек, «Гумбаз» МФЙнинг Ю.Отабеков кўчасига туташ бўлган кўчаларидаги аҳоли хонадонлари  ва улгуржи истеъмолчилар учун 21 октябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг таъминот қайта тикланади.

Aввалроқ Олтинкўлда 45 мингдан зиёд газ жиҳозлари рўйхатдан ўтказилгани ҳамда Андижонда маиший газ баллонлар тепа қисмини тамғалаш йўли билан қайта таъмирдан чиқарилиши хабар қилинганди.

Янгиликлар