Мингбулоқда «Ёшлар дафтари» ва «Aёллар дафтари»ни шакллантириш штаблари иш бошлади
Наманган вилояти Мингбулоқ туманида «Ёшлар дафтари» ва «Aёллар дафтари»ни шакллантириш штаблари иш бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, бугунги кунда Мингбулоқ туманида 21 610 та хонадон мавжуд. Туманда мазкур оилаларни ўрганиб чиқиш учун 14 кишидан иборат туман штаби, 4 та секторда 5 кишидан иборат сектор штаблари тузилди. Ҳудудда штаб йиғилиши ўтказилиб, секторлар кесимида уйма-уй юриш орқали белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда хонадонларни ўрганиш ишлари бошлаб юборилган.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев томонидан 8 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда барча маҳалла, туман шаҳар ва вилоят кесимида «Ёшлар дафтари» ва «Aёллар дафтари» шакллантирилиб, уларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилиши айтиб ўтилган эди.
Аввалроқ Асакада бўлиб ўтган ҳоким қабулида 20 нафар фуқаро иш билан таъминлангани ҳақида Андижонда шароити оғир бева аёлнинг фарзанди ишга жойлаштирилиши хабар берилганди.