Асакада бўлиб ўтган ҳоким қабулида 20 нафар фуқаро иш билан таъминланди (фото)

Андижон вилояти Асака туманида бўлиб ўтган ҳоким қабулида 20 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 1 октябрь, пайшанба куни «Амир Темур» маҳалла фуқаролар йиғини Нажмиддин Кубро кўчаси 1- ва 2- кўп қаватли уйлардаги фуқаролар билан учрашув ўтказилган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, учрашувда туман ҳокими Мансур Алихонов ва сектор раҳбарлари иштирок этган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Учрашув давомида фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар бирма-бир тингланган ва ўрганиб чиқилган. Сўнгра аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида масъул ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, мазкур кўп қаватли уйларда яшовчи 20 нафар фуқаро бўш иш ўринларига жойланган.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Самарқандда 5,7 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаро доимий иш билан таъминлангани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, ташкил этилган «Меҳнат ярмаркаси»да Бухоро туманида 20 нафар, Ўзбекистон туманида 15 нафар, Тошлоқ туманида 33 нафар ҳамда Қўштепа туманида 21 нафар фуқаро иш билан таъминлангани маълум қилинди.

Янгиликлар