Қўштепада ташкил этилган «Меҳнат ярмаркаси»да 21 киши иш билан таъминланди

Қўштепа туманида 29 cентябрь, сешанба куни бўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди. Бу ҳақда Қўштепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, ярмаркада тумандаги 50 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўлган жами 242 та бўш иш ўрни билан қатнашган. Унда тумандаги ишсиз хотин-қизлар, ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламлари таклиф этилган. Шундан 101 нафарини ёшлар, 132 нафарини хотин-қизлар ташкил этган.

Фото: Қўштепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўтказилган меҳнат ярмаркаси натижаларига кўра, 21 нафар фуқаролар тумандаги мавжуд бўш иш ўринларига шу куннинг ўзидаёқ ишга жойлаштирилган. Ишга жойлашганларнинг 10 нафарини ёшлар ташкил этган.

Шунингдек, меҳнат ярмаркаси давомида 9 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси ва бошқа масалалар юзасидан керакли маслахатлар ҳам берилган.

Аввалроқ Ўзбекистон туманида ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 15 киши иш билан таъминлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар