Тошлоқда ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 33 нафар фуқаро иш билан таъминланди

Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 22 cентябрь, сешанба куни ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 33 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, «Меҳнат ярмаркаси» аҳоли бандилигига кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз ёшлар, таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида режа-жадвалга асосан 1-сектор ҳудудидаги 44-умумтаълим мактабида ўтказилган.

Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, унда туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев, туман прокурори, туман ҳокими ўринбосарлари, Ҳунарманд уюшмаси туман бўлими ва уюшмага аъзо ҳунармандлар қатнашган.

Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Меҳнат ярмаркаси»да 68 та иш берувчи ташкилот, корхона ва муассаса, тадбиркорлик субъектлари 700 та бўш иш ўрни билан иштирок этган. Шунингдек, 143 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаро иштирок этган. «Меҳнат ярмаркаси»да 15 нафар ёш касбга ўқишга юборилиб, 33 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган.

Фото: Тошлоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилган Андижонда 64 киши, Наманган шаҳрида 186 киши, Данғарада 38 киши, Мингбулоқда 102 киши, Чортоқда 114 киши, Наманганда 383 киши, Андижон шаҳрида 318 киши ҳамда Ёзёвонда 23 киши ишга жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон туманида ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 19 киши иш билан таъминлангани маълум қилинган.

Янгиликлар