Наманганда «Меҳнат ярмаркаси»да 180 дан ортиқ ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди (фото)

Наманган шаҳридаги «Юксалиш» кичик саноат зонасида жойлашган «Самира—Aмира Текстил» МЧЖ ҳудудида 8 сентябрь куни бўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси» ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, унда Наманган шаҳри ва туманларда фаолият кўрсатаётган 65 та корхона ва ташкилот вакиллари қатнашган. 300 дан ортиқ корхона ва муассасанинг 13 200 дан ортиқ бўш иш ўринлари, ваканциялари корхона ходимлари томонидан иштирокчиларга тақдим этилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ярмаркада 500 нафардан ортиқ иш излаётган фуқаро иштирок этган. Улардан 186 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилган, 211 нафари жамоат ишларига жалб этилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, ярмаркада иштирок этган 249 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги бўйича ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кооперативларга аъзо бўлиш, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш борасида маслаҳатлар берилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Андижондаги «Меҳнат ярмаркаси»да 64 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлгани, Когонда 50 дан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлиги таъминлангани ҳамда Пахтаободда Андижон вилояти прокурори томонидан 14 нафар битирувчига тикув машинаси берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар