Ўзбекистон туманида ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 19 киши иш билан таъминланди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 19 киши иш билан таъминланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 15 сентябрь куни туманда жойлашган Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида бўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси» бўлиб ўтган.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман ҳокимлиги ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан ташкил этилган ярмаркада 24 та корхона ва ташкилот 222 та бўш иш ўрни билан қатнашган.

Фото: Ўзбекистон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўтказилган ярмаркада ишсиз ёшлар, кам таъминланган оилалар, харбий хизматдан қайтганлар, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар, муқаддам судланганлар ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳисобланган жами 80 нафари фуқаро иштирок этган.

Ярмаркада 49 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилган. Йўлланма олган ишсиз фуқаролардан 19 нафари доимий иш ўрнига эга бўлган. Шунингдек, туманда вақтинча ишсиз бўлган, «темир дафтар» га киритилган 11 нафар фуқаролар туман Ободонлаштириш бошқармасига хақ тўланадиган жамоат ишларига ишга жойлаштириш орқали бандлиги таъминланган.

Аввалроқ «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилган Андижонда 64 киши, Наманган шаҳрида 186 киши, Данғарада 38 киши, Мингбулоқда 102 киши, Чортоқда 114 киши, Наманганда 383 киши, Андижон шаҳрида 318 киши ҳамда Ёзёвонда 23 киши ишга жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар