Ёзёвонда ташкил этилган «Меҳнат ярмаркаси»да 23 киши иш билан таъминланди (фото)

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 10 cентябрь куни «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти прокуратураси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, мазкур бўш иш ўринлари «Меҳнат ярмаркаси» туман прокуратураси ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги Транспорт касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган.

Фото: Фарғона вилояти прокуратураси ахборот хизмати

Қайд этилишича, ярмаркада 19 та корхона, ташкилот ва муассаса 119 та бўш иш ўрни билан иштирок этган. Ярмарка давомида 23 нафар фуқаро иш билан таъминланган.

Фото: Фарғона вилояти прокуратураси ахборот хизмати

Шунингдек, 9 нафар аёл касбга қайта тайёрлаш курсларига жалб этилган.

Фото: Фарғона вилояти прокуратураси ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Меҳнат ярмаркаси» ташкил этилган Aндижонда 64 киши, Наманган шаҳрида 186 киши, Данғарада 38 киши, Мингбулоқда 102 киши, Чортоқда 114 киши ҳамда Наманганда 383 киши ишга жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар