Наманганда ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 380 нафардан ортиқ ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди
Наманганда ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 383 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди. Бу ҳақда вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган вилоятининг Косонсой, Мингбулоқ, Уйчи, Чортоқ туманларида шу каби меҳнат ярмаркалари бўлиб ўтди ҳамда бу тадбирларда 177 дан ортиқ корхона ва ташкилот ўзларида мавжуд 1442 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашди. Наманган вилояти бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур меҳнат ярмаркаларида ҳудудлардаги иш билан банд бўлмаган 1743 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди. Ўзаро мулоқотлар давомида иштирокчиларнинг 383 нафарига ўзи танлаган иш ўринларига ишга жойлашиши, 28 нафарига касбга ўқитиш учун йўлланма тақдим этилди. Бундан ташқари, 133 нафар фуқарога кооператив, субсидиялар ажратиш, касбга ўқитиш ва меҳнат конунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Вилоят бўйлаб, жумладан, Косонсой туманидаги «Улуғ чинор» маданият ва истироҳат боғида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 90 нафар, Чортоқ туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 114 нафар фуқарога ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди. Уйчи туманида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 28 нафар фуқаро касбга ўқитиш, 77 нафари эса ишга жойлашиш учун тегишли йўлланмаларга эга бўлди.
Маълумот учун, Наманганда «Меҳнат ярмаркаси»да 180 дан ортиқ ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижондаги «Меҳнат ярмаркаси»да 64 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлгани, Когонда 50 дан ортиқ ёшлар ва хотин-қизнинг бандлиги таъминлангани ҳамда Пахтаободда Андижон вилояти прокурори томонидан 14 нафар битирувчига тикув машинаси берилгани ҳақида хабар қилинганди.
Бундан ташқари, Чортоқда ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 100 дан ортиқ ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилган.