Мингбулоқда ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 100 дан ортиқ ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди (фото)

Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги Дўстлик истироҳат боғида «Бўш иш ўринлари меҳнат ярмарка»си ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ярмаркада тумандаги 67 та корхона ва ташкилот, фермер хўжаликлари, таълим муассасалари ўзининг 312 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Тадбирда 580 нафар фуқаро иштирок этиб, шундан 370 нафарини аёллар, 95 нафарини ёшлар, 55 нафарини чет элдан қайтган меҳнат мигрантлари ташкил этди.

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Ярмарка якунига кўра 102 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг 145 нафарига меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳат ва тушунчалар берилди.

Фото: Мингбулоқ туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, Наманганда «Меҳнат ярмаркаси»да 180 дан ортиқ ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижондаги «Меҳнат ярмаркаси»да 64 нафар фуқаро доимий иш жойига эга бўлгани, Когонда 50 дан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлиги таъминлангани ҳамда Пахтаободда Андижон вилояти прокурори томонидан 14 нафар битирувчига тикув машинаси берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар