Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ўзгидромет янги ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 24-25 январда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 январда кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ, 25 январда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ, 26 январда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 24-25 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 25 январда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 26 январда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 24 январда кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ, 25 январда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 2-7 даража совуқ, 26 январда кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 январда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 25 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ, 26 январда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 январда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ, 25 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ, 26 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 январда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24 январда 3 даража совуқ 2 даража илиқ, 25-26 январда 0-5 даража илиқ, кундузи 24-25 январда 5-10 даража илиқ, 26 январда 3-8 даража илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 24 январда ёғингарчилик кутилмайди, 25-26 январда баъзи жойларда қор ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 24 январда кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 25 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 26 январда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ 2 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар