Apple смартфонлар савдоси бўйича дунёда eтакчига айланди

Apple смартфонлар савдосида Samsung ва Huaweiʼни ортда қолдириб, кўрсаткичлар бўйича дунёда этакчига айланди. Бу ҳақда Financial Timesʼга асосланиб Kapital хабар берди.

Фото: Apple

Таъкидланишича, 5Gʼни қўллаб-қувватловчи iPhone 12 ва iPhonе 12 miniʼнинг чиқарилиши Appleʼга 2016 йилдан бери биринчиликка чиқиш учун замин яратган. Маълумотларга кўра, Apple iPhone 12 сотувга чиқарилгандан бери 2020 йилнинг сўнгги уч ойида Samsung компаниясини ортда қолдириб, 80 миллионга яқин смартфон сотган.

Gartner маълумотларига асосан, 2020 йил давомида дунё бўйлаб смартфонлар савдоси 12 фоизга камайди.

Gartnerʼнинг этакчи таҳлилчиси Aннет Циммерманга кўра, 2020 йилнинг тўртинчи чорагида Applе компаниясининг смартфонлар савдоси 15 фоизга ўсганлиги шуни кўрсатдики, компания янги 5G смартфонини кутаётган миллионлаб истеъмолчилар томонидан ишга туширилган «супер янгиланиш цикли»дан фойда кўрган.

Applе 2021 йилнинг биринчи чорагида сотувлар ўсишига эришиши мумкин – бунга жаҳон бозоридаги тикланиш ҳам таъсир қилади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда iPhone 12 Pro (128 GB) сотиб олиш учун неча кун ишлаш кераклиги ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир: