Жиззахда боғча боласи вафот этганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг 19 февраль куни Жиззах вилояти Дўстлик туманида жойлашган оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси назоратсиз қолиши оқибатида мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан чиқиб кетиб, вафот этганди.

Маълум қилинишича, соат 09:00да Дўстлик туманида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари назоратсиз қолдириши оқибатида, 3 нафар вояга етмаган бола мактабгача таълим ташкилоти ҳовлисидан чиқиб кетган.

Шу куни соат 13:00 да нодавлат мактабгача таълим муассасасидан бир километр узоқликда 2021 йилда туғилган қиз боланинг жасади ариқдаги сув ичидан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 192-11-моддалари (нодавлат тижорат ёки бошқа нодавлат нотижорат ташкилоти мансабдор шахслари томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 207-моддалари (хизмат масъулияти билан боғлиқ эҳтиётсизлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар