Қашқадарёда бир гуруҳ шахслар бир нафар фуқарони «самосуд» қилиб, калтаклашди

Қашқадарёда бир болани бир гуруҳ шахслар калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 апрель куни соат 16:00 атрофида Қарши шаҳрида яшовчи Т.А. танишлари билан бирлашиб, ўзаро келишмовчилик натижасида Қарши туманида яшовчи Х.Д.ни Қарши шаҳар «Ватанпарварлар боғи» олдидан Matiz автомашинасига миндириб, шаҳарнинг Ғафур Ғулом маҳалласининг чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклашган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

Янгиликлар