Шаҳрисабзда Damas ҳайдовчиси биринчи синф ўқувчисини чорраҳада уриб юборди: бола касалхонада вафот этди

Шаҳрисабзда (Қашқадарё вилояти) ЙТҲ содир бўлиб, унинг оқибатида вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса 19 апрель куни соат 12:35 атрофида юз берган. «Damas» ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб, уйи ёнидаги пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчиси О.И.ни уриб юборди.

Ўқувчи касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи ушланган.

Янгиликлар