Бухорода «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» масалаларига бағишланган халқаро форум ташкил этилмоқда

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати
23-24 июнь кунлари Бухорода «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» масалаларига бағишланган халқаро форум ўтказилади. Бу ҳақда Tez News мухбири хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Форумда Ўзбекистонга илк бор ташриф буюраётган Парламентлараро иттифоқ Бош котибининг иштироки кутилмоқда.
Шунингдек, Европа парламенти Канада, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Испания, Латвия, Болгария, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Индонезия, Малайзия, Тайланд, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон, Қирғизистон каби ўнлаб мамлакатлар парламентлари аъзолари, ҳамда қатор нуфузли халқаро ташкилотлар ва парламентлараро тузилмалар вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, Европа парламенти, Канада, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Испания, Латвия, Болгария, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Индонезия, Малайзия, Тайланд, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон, Қирғизистон парламентлари аъзолари ҳамда 30 нафардан ортиқ халқаро ташкилотлар экспертларининг маърузалари, таклиф ва тавсиялари эшитилади.

Фото: Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати
Таъкидланишича, форум аввалида Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида ёшлар иштирокида акция ташкил этилиб, унда республика Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшан Алимов ва бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этдилар.