Тошкентда 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказ «майнинг-ферма» аниқланди

Тошкент вилояти Қибрай туманида 1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказган «майнинг-ферма» фош қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар беради.

Аниқланишича, Гулистон МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи фуқаро ўз уйида 8 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини қонунга хилоф равишда электр тармоғига улаб олиб, умумий миқдорда 1,2 млрд сўм зарар етказган.

Ҳозирда холат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар