Самарқандда «Nexia-3» ҳайдовчиси рульда ухлаб қолиб ҳалокатга учради

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Йўл-транспорт ҳодисаси 20 июль куни соат 06:00 атрофида 4Р-54 автомобиль йўлининг «Жарқудуқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган.

Аниқланишича, «Ингичка» қишлоғидан «Каттақўрғон» шаҳрига кетаётган «Nexia-3» русумли автомашина ҳайдовчиси рульда ухлаб қолган.

Натижада фуқаро бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва автомобиль бир неча марта ағдарилиб кетган. Шундан сўнг, ҳайдовчи ва йўловчи касалхонага ётқизилган.

Аммо йўловчи кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар