Самарқанд вилояти делегацияси ўзбекистонлик мигрантларнинг иш шароитларини ўрганиш учун Саратовда бўлди

Самарқанд вилояти делегацияси ўзбекистонлик мигрантларнинг иш шароитларини ўрганиш учун Саратовда бўлди. Бу ҳақда Булунғур туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшед Ураков хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иш шароитларини ўрганиш мақсадида Россияга кетган.

Ташриф давомида Саратов ҳукумати раҳбари Стрелюхит Александр Михайлович раислигида мулоқот ташкил этилган. Мулоқотда ҳукумат раҳбарининг биринчи ўринбосари — молия вазири Ойкин Вадим Геннадьевич, ҳукумат раҳбари ўринбосари — меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазири Наумов Сергей Юрьевич ҳамда Ўзбекистон делегацияси вакиллари иштирок этган. Икки томонлама мулоқотда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамшед Ураков хорижда меҳнат муносабатлари тўғрисида маъруза қилган.

Шунингдек, 2021 йил 1 январга қадар Россия Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатномани (патентни) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматларини кўрсатиш кўзда тутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Покистон Миллий банкининг ваколатхонасига берган аккредитация сертификатини бекор қилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар