Янгиқўрғонда қиймати 7 млрд сўм бўлган оилавий дам олиш маскани иш бошлайди (фото)

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида умумий қиймати 7 миллиард сўмни ташкил этган Ўнғор оилавий дам олиш маскани ташкил этилмоқда. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, ушбу дам олиш маскани «Тиллахон органик» МЧЖ томонидан умумий қиймати 7 миллиард сўмни ташкил этган лойиҳа асосида қурилмоқда. Унинг 5 миллиард сўми банк кредити асосида, 2 миллиард сўми ташаббускорнинг маблағи эвазига амалга оширилмоқда.

Қурилиш ишлари 2020 йилнинг май ойида бошланган, октябрь ойида тугалланиши режалаштирилган. 2 гектар ер майдонида туристлар учун коттеж ва кемпинг типидаги мехмон уйлар, ўтов, шаршара, пиндболл ўйингоҳи, стадион, ошхона каби бино-иншоотлар қуриб битказилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: Фаррух Алиев

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

«Дам олиш масканида ўтовда яшамоқчи бўлган 6 кишилик бир оила бир сутка учун 600 минг сўм ажратишлари керак бўлади. Ўтов болалар ва ота-оналар учун ётоқхона, кўчма бассейн, ҳовли майдонини ўз ичига олади. Ушбу масканнинг ўзига хосликларидан бири — йилнинг исталган вақтида ҳордиқ чиқариш мумкин», — дейди лойиха раҳбари Акмалжон Холматов.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Айни пайтда бу ерда 5 киши иш билан таъминланган бўлиб, лойиҳа тўлиқ ишга тушгандан сўнг жами 18 кишининг бандлиги таъминланади. Дам олиш маскани ишга туширилиши натижасида Нанай қишлоғи «Қизилёзи» МФЙ ҳудудида туризм соҳасида замонавий инфратузилмага эга бўлган хизмат кўрсатиш тизими ташкил этилган.

Маълумот ўрнида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 26—27 июнь кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларни ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 47-сонли мажлис баёнининг 24-банди, 14-иловаси билан Янгиқўрғон туманида Ўнғор оилавий дам олиш маскани ташкил этиш лойиҳаси тасдиқланган.

Фото: «Tez News»

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Аввалроқ Наманганда 123 миллион долларлик лойиҳа асосидаги тематик парк фаолияти йўлга қўйилгани ва Ўзбекистондаги илк глобал экотуристик лойиҳа — «Чодак-Эко ҳудуди» тақдимоти ўтказилгани ҳамда Самарқанд туманида қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ янги сайёҳлик объекти очилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар