Самарқанд туманида қиймати 10 млрд сўмдан ортиқ янги сайёҳлик объекти очилади (фото)

Самарқанд туманида «Оқ бўйро гарден» янги сайёҳлик объекти очилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Самарқанд туманининг «Янгиариқ» маҳалласи ҳудудида ташкил этилаётган «Оқбўйро гарден» сайёҳлик зонаси оромгоҳлар, дам олиш учун шийпонлар, сузиш ҳавзаси ҳамда болалар учун ўйин майдончаси кабиларни ўз ичига олади. Шунингдек, очиқ ҳавода меҳмонлар учун турли концертлар ва шоу-дастурлар ташкил этилади.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Замонавий стандартларга жавоб берадиган лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ. Ушбу объектни яқин кунларда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.

Фото: Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Бўстонлиқда умумий қиймати 50 миллиард сўм бўлган меҳмонхона, Бухорода инновацион туризм маркази очилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россиянинг технологик компанияларидан бири Наманганда туризм соҳаси учун сунъий интеллект жорий этиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Бўстонлиқда туризмни ривожлантириш мақсадида алоҳида маъмурий бошқарув тизими жорий қилинади.

Маълумот учун, Тўдакўл қирғоғида қиймати 6 миллион долларни ташкил этган сайёҳлик курорти очилган. Шунингдек, Чодакда фин услубидаги кемпинг, коттеж ва ўтовлардан иборат туризм маркази ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар