Наманганда 123 млн долларлик лойиҳа асосидаги тематик парк фаолияти йўлга қўйилди (фото)

Наманган вилоятида 17—19 сентябрь кунлари вилоятнинг янги объект ва лойиҳалари бўйлаб ташкил этилган инфо-турда ОАВ вакиллари Наманган шаҳрида майдони 155 гектар бўлган «Afsonalar vodiysi» тематик истирохат боғи билан танишди, деб хабар бермоқда «Tez News» муҳбири Шоҳруҳ Ҳайдаров.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, мазкур дам олиш масканида 123 миллион долларга тенг лойиҳа амалга оширилмоқда. Айни пайтда 16 турдаги аттракционли тематик парк, 2400 ўринли амфитеатр, 7 хил сув аттракционлари ва 16 та бассейнли аквапарк, 2 та замонавий шаршара ва мусиқали фаввора, 3 та ресторан, 1800 ўринли 2 та автотураргоҳ ташкил этилган. Шунингдек, 2022 йил март ойига қадар миллий ҳунармандлар маркази, масжид, 400 ўринли меҳмонхона, 110 та виллани ишга тушириш режалаштирилган.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Лойиха тўлиқ ишга туширилгандан сўнг кунлик 15 мингдан зиёд вилоят мехмонлари ва шаҳар ахолиси учун хизмат кўрсатиш мўлжалланган. Шу билан бирга 1500 та иш ўрни яратиш кўзда тутилган бу масканда бугунги кунда 600 нафар ишчи-ходим фаолият юритмоқда.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 6 август куни Наманган вилоятига ташриф буюриб, вилоят ҳокими Хайрулло Бозров ҳамроҳлигида мазкур мажмуада бўлган ва бу ердаги қурилиш ишлари билан танишган. Азиз Абдуҳакимов «Afsonalar vodiysi»да ишга тушган иншоотлар ҳамда қурилиши давом этаётган мажмуалар бўйича аҳоли ва сайёҳлар қулайлигига йўналтирилган тавсиялар берган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг 2—3 май кунлари ҳамда 2020 йилнинг 28 феврал—1 март кунлари Президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи давомида мазкур маданият ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишиб, тегишли кўрсатмалар ҳамда тематик истирохат боғига «Afsonalar vodiysi» деб ном берган. Бундан ташқари, Президент 2020 йил 26 июнь куни Наманган вилоятига ташрифи доирасида ушбу истироҳат боғида бажарилган ишлар билан танишган, боғдаги дам олувчилар билан мулоқот қилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Бўстонлиқда умумий қиймати 50 миллиард сўм бўлган меҳмонхона, Бухорода инновацион туризм маркази очилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россиянинг технологик компанияларидан бири Наманганда туризм соҳаси учун сунъий интеллект жорий этиши маълум қилинганди.

Бундан ташқари, Тўдакўл қирғоғида қиймати 6 миллион долларни ташкил этган сайёҳлик курорти очилган ҳамда Чодакда фин услубидаги кемпинг, коттеж ва ўтовлардан иборат туризм маркази ташкил этилиши ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар