«Ўзгидромет» Самарқандда 23 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 23 октябрь, жума куни Самарқанд вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучачйиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 13—18 даражада бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6—8 даража илиқ, кундузи 13—15 даражада бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразмда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даража совуқгача кундузи 10—15 даражада бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 13—18 даражада бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучачйиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 13—18 даражада бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучачйиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 14—19 даражада бўлади.

Наманган, Фарғона ва Aндижон вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучачйиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 13—18 даражада бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғ ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғ ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.