Шофирконда 11 млрд сўмдан ортиқ маблағга янги бозор очилади

Бухоро вилояти Шофиркон туманида 11 миллиард 13 миллион 445 минг 220 сўмга янги бозор очилади. Бу ҳақда туман хокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Шофиркон туман хокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шофиркон туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Шукурулла Ҳакимовнинг туман «Марказий деҳқон бозори»да савдо-сотиқ билан шуғулланувчи 20 нафар тадбиркор билан мулоқот қилган.

Фото: Шофиркон туман хокимлиги матбуот хизмати

Унда мазкур савдо мажмуасида амалга ошириладиган ўзгаришлар бўйича тадбиркорларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, қилиниши лозим бўлган қатор масалалар ўзаро келишиб олинган. Суҳбат мобайнида бозорнинг кўриниши, расталар ва автотураргоҳ жойлашуви бўйича тушунтириш берилган.

Фото: Шофиркон туман хокимлиги матбуот хизмати

Тадбиркорлар томонидан лойиҳа қўллаб-қувватланган. Шунингдек, янги бозор бунёд этилишига 11 миллиард 13 миллион 445 минг 220 сўм сарф этилиши кўзда тутилган.

Аввалроқ Бағдоддаги қишлоқда 12 та кўп қаватли уйнинг қурилиш ишлари бошланганди. Шунингдек, Қўштепада 421 миллиард сўмлик 27 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар