Ўзбекистонда диний материалларни ноқонуний чиқариш, сақлаш ёки тарқатиш учун жиноий жазо бекор қилинади

Ўзбекистонда диний материалларни ноқонуний чиқариш, сақлаш ёки тарқатиш учун жиноий жазо бекор қилинади. Ўзбекистон Жиноят кодексига ўзгартишлар киритилди.

Фото: Azon.uz

Қайд этилишича, Ўзбекистон Жиноят кодексининг янги таҳририда айрим турдаги жиноятлар чиқариб ташланган, чунки бугунги кунда улар жиноий жавобгарликка тортиш учун асос эмас.

Бундан ташқари, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш (189-модда), қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш (191-модда), рақобатчини обрўсизлантириш (192-модда), диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (216-2-модда), жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик (221-модда), ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш (225-модда),диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш (229-2-модда), диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш (244-3-модда) ва ижтимоий хавфи паст бўлган бошқа жиноятлар ҳам декриминализация қилинган (жиноятлар сафидан чиқариб ташланган).

Шунингдек, Жиноят кодексининг янги таҳририда жиноий жавобгарликка тортиладиган жиноятлар номи берилган:

  • Одамлар устидан ноқонуний тажрибалар;
  • Психиатрия муассасасида ноқонуний касалхонага ётқизиш;
  • Самосуд;
  • Митинглар, йиғилишлар ёки намойишларни ўтказишда ёки қатнашишда қонунга хилоф равишда тўсқинлик қилиш;
  • Шантаж;
  • Инсайдер маълумотлари билан ноқонуний ҳаракатлар;
  • Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилот ходими томонидан расмий қалбакилаштириш;
  • Ота-она томонидан болани сотиш;
  • Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш.

Янгиликлар