Туркияда зилзила пайтида биноларнинг қулагани иши бўйича илк суд ҳукми чиқди

Туркияда 2023-йилнинг февраль ойида содир бўлган зилзила натижасида қулаган уйлардан бирининг пудратчиси қамоққа олинди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Шанлиурфадаги бинонинг қулаши натижасида 34 киши ҳалок бўлган. Бино қурилишига масъул шахсларнинг яна 3 таси зилзилага қадар вафот этган.

Пудратчи Муслим Демирер 18 йил-у 1.5 ой қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Дастлаб суд унга 21 йил-у 9 ой жазо муддатини тайинлаганди, аммо зилзила пайтида судланувчининг ўғри нобуд бўлгани туфайли муддатни қисқартирди.

Бу 2023-йилнинг февраль ойида Туркияда содир бўлган кучли зилзила натижасида қулаган бинолар  бўйича суд жараёнларида чиқарилган илк ҳукмлардан бири саналади.

Эслатиб ўтамиз, 7.8 ва 7.5 магнитудали зилзилалар 2023-йилнинг 6-февраль куни тўққиз соатлик фарқ билан мамлакатнинг жануби-шарқий  ҳудудида содир бўлган. 53 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, баъзи шаҳарлар тўлиқ вайрон бўлган. Сурияда ҳам зилзида натижасида 5 мингта одам ҳалок бўлган.

Янгиликлар