NBU ташқи савдо амалиётлари бўйича мижозларга хизмат кўрсатиш тезлигини 2 баробарга оширди

Тарихан NBU ташқи савдо амалиётлари билан шуғулланувчи мижозлар учун асосий банк саналади. Узоқ йиллик фаолияти давомида NBU дунёнинг кўплаб етакчи банклари билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатди, бу асосий жаҳон валюталари, шунингдек МДҲ мамлакатлари валюталарида корреспондентлик ҳисоб рақамларидан муваффақиятли фойдаланиш имконини беради.

2023 йилда NBU корреспондентлик тармоғини сезиларли оптималлаштирди: қатор банклар билан хитой юанида, турк лирасида, БАА дирҳами ва қозоқ тенгесида корреспондентлик ҳисоб рақамларини очди. Шунингдек, 2023 йилда тармоқ янада кенгайди: 10 та чет эл банклари билан турли валюталарда 16 та қўшимча ҳисоб рақам очилди. Бу чора-тадбирлар мижозларнинг чет эллик контрагентлар билан тўлов/ҳисоб-китоб амалиётлари бўйича имкониятларини кенгайтирди.

Ўтган 2023 йилда ташқи савдо амалиётлари йўналишида ўзгаришлар сервисни яхшилаш ва амалиётлар ўтказилишининг тезлигини оширишга қаратилди. Қатор ташкилий ўзгаришлар туфайли, жараёнлар автоматлашуви ва оптималлашуви, мижозларнинг чет эллик ҳамкорлар билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида хорижий валюта олишлари, шунингдек тўловлар ўтказиш ва қабул қилиш амалиётлари осонроқ ва тезроқ амалгаоша бошлади.  

Масофавий банк хизматини кўрсатиш тизими ёрдамида бутун амалиётлар цикли – ариза топширишдан то чет элга тўлов қилишгачааксарият ҳолатларда бир соат ичида амалга ошади. Бунда барча амалиётларни масофадан, NBU интернет-банки орқали, мижознинг банкка шахсан ташрифисиз бажариш мумкин.

Мижозлар манфаатларини ҳимоя қилувчи ички назорат тизимининг сифати мунтазам яхшиланиб бораётгани ниҳоятда муҳим. Бу NBU мижозлари учун тўловларнинг блокланиши хатарининг минималлашувига сабаб бўлмоқда.

NBU мижозлари учун ташқи савдо фаолиятидагияна бир фойдали опция – бу интернет-банкдаги GPI trackerдан фойдаланиш имкониятидир. Ҳар қандай халқаро тўлов амалга оширилишида мижоз тўлов бажарилиши муддати, чет эл банклари томонидан олинадиган комиссия миқдори ва якуний олувчи ҳисобига тушадиган жами сумма бўйича маълумотларни кузатиб бориши мумкин. NBU мижозлари учун GPI tracking хизмати бепул.

Шунингдек, ҳар йили NBU хизматлариданфойдаланувчи мижозлар сони ортиб бормоқда, бу эса, ўз навбатида, ходимларга хизмат сифатини янада яхшилаш, тезлиги ваҳаммабоплигини оширишга туртки бўлади. Тез орада кичик ва ўрта бизнес сегментидаги мижозлар учун қўшимча сервисларга эгатаклифлар пакетлар ишлаб чиқилади, улар чет элдаги шериклар билан ҳамкорликни бошлашгаёрдам беради.

Банкда ҳисобрақам очиш ва батафсил маълумотолиш учун 13-44 қисқа рақами ёки nbu.uz сайтида ариза қолдиринг.

Янгиликлар