Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг илк партияси олиб келинди
23 апрель куни мамлакатга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати
Хабарга кўра, февраль ойининг ўрталарида Ўзбекистон Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасидан юртимизда оммавий фойдаланиш учун сертификатлади ва тасдиқлади. Ушбу вакцинани сертификатлаш жараёни ишлаб чиқувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан кейингина бошланди.
Таъкидланишича, вакцинани Ўзбекистонга етказиб беришда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси амалий кўмак берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинадиган «Спутник V» вакцинасининг ярмини Aлишер Усмонов молиялаштирди.