Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини соддалаштириши мумкин

Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини соддалаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг консуллик масалалари бўйича ўринбосари Али ал-Юсуф билан учрашув ўтказди. Томонлар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш муддатларини, шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини соддалаштириш имкониятларини муҳокама қилди.

«Саудия фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз киришлари мумкинлиги бизни жуда қувонтирди. Бу ўз ўрнида сайёҳлар оқимини ошишига, ўзаро савдо ҳажмининг ортишига туртки бўлмоқда», — деган Саудия Арабистони ТИВ раҳбари ўринбосари.

Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилиниши президентнинг 2023 йил 16 августдаги фармонида белгиланганди. 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинган.

Янгиликлар