Самарқанд вилояти республика мактаблари миллий рейтингида 9-ўринни эгаллади
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ташкил этилган миллий рейтингда Самарқанд вилоятидан 125 та мактаб иштирок этди. Натижаларга кўра, Самарқанд вилояти 2019 йилги натижадан 4 поғона юқорилаб, республикада 9-ўринни эгаллади. Бу ҳақда вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, миллий рейтингда вилоятдан 121 та мактаб иштирок этгани, математикадан ёзма иш бўйича Самарқанд иккинчи ўринда эканлиги, она тилидан ёзма иш бўйича ҳам худди шундай натижани қайд этгани нотўғри кўрсатилган.
Таъкидланишича, унда айнан умумтаълим муассасаларининг математика фанидан ёзма иш натижаларига кўра, Самарқанд 20,1 балл билан биринчи, она тилидан диктант йўналиши бўйича 70,55 балл билан республикада тўртинчи ўринни эгаллаган. Шунингдек, энг юқори натижалар бўйича Tоп-20 таликда Самарқанддан 1 та мактаб ўрин олган. Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар кўрсаткичлари бўйича энг қуйи натижа қайд этилган.
Қайд этилишича, 2019 йилги миллий рейтинг натижалари вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳамда мактаблар кесимида танқидий таҳлил этилган. Муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар амалга оширилиб келинмоқда. Шунингдек, 2020 йилги натижалар, ютуқ ва камчиликлар таҳлили бўйича батафсил маълумот берилиши таъкидланган.
Aввалроқ Самарқандда барча мактабларда ўқиш анъанавий шаклда бошлангани ҳамда Пастдарғом ҳамда Нурободда халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш бўйича таянч мактаблар фаолияти ўрганилгани ҳақда хабар қилинганди.