Самарқандда барча мактабларда ўқиш анъанавий шаклда бошланди

Самарқанд вилоятида барча мактаблар анъанавий ўқиш тизимига ўтди. Дарслар фақат бошланғич синфлар учун жорий этилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, пандемия шароитида бошланғич синф ўқувчиларининг масофа сақлаши, карантин қоидаларига амал қилиши учун ҳар бир синф иккига бўлиб ўқитилмоқда. Вилоятдаги 1255 та мактабга 2355 дона пирометр, 87,9 литр антисептик воситаси, 879 268 дона тиббий ниқоб етказиб берилган. Синфхоналар ҳар куни 2—3 мартадан дезинфекция қилинмоқда. Ўқувчилар санитария талабларига риоя этилган ҳолда мактабга тана ҳарорати ўлчаниб киритилмоқда.

Самарқандда юқори синфлар учун анъанавий дарслар октябрь ойи давомида босқичма-босқич бошланиши кутилмоқда. Шунингдек, дарслар ота-оналарнинг истагига кўра, анъанавий ва онлайн тарзда олиб борилади.

Aввалроқ Судьялар олий мактаби магистратура босқичида 2020/2021 ўқув йили бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар