Пешкудаги барча мактаблар анъанавий таълим шаклида фаолият бошлади
Бухоро вилояти Пешку туманида мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига ўқишни тиклашга рухсат берилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бериди.
Таъкидланишича, халқ таълими бўлими мудири ҳамда туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари томонидан тасдиқланган режа жадвалга асосан 2020 йилнинг cентябрь ойидан умутаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларига ўқишни тиклашга рухсат берилган. Мактабнинг анъанавий таълим шаклига босқичма-босқич ўтилиши белгилаб берилганди.
Пешкy туманида халқ таълими тизими ходимлари томонидан кўрилган зарур чора-тадбирлар натижасида 5 октябрь куни тумандаги барча мактаблардаги юқори синф ўқувчиларига анъанавий шаклда таълим бериш бошлаб юборилди. Ота-оналар томонидан ўтказилган сўровномаларда ўқишни онлайн, яъни масофадан туриб ўқишни давом эттиришни танлаган ўқувчиларга эса, ўз хоҳишига кўра онлайн дарслар ҳам барча қатори тенг суръатларда олиб борилмоқда.
Пешкy туман ҳокимлиги ҳудуддаги барча мактабларнинг карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда фаолият олиб боришига, уларнинг 2020/2021 ўқув йилини бошлаб юборганлиги билан табриклади.
Aввалроқ Жомбойда 2020 йил охиригача 50 та мактабда интернет хизмати йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.