Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 23 ноябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 23,93 сўмга кўтарилиб, 10 414,86 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 344,73 сўмга баҳоланиб, 50,18 сўмга тушган. Шунингдек, 1 рубль 2,35 сўмга қимматлаб, 136 сўм 69 тийин этиб белгиланган.

Инфографика: Марказий банк матбуот хизмати

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 24 ноябрь, сешанба кунидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни Ўзбекистонда 1 AҚШ долларининг расмий курси 10 390,93 сўмни ташкил қилган.