Тошкентда маст она қизини калтаклади

Болалар омбудсмани Тошкент шаҳридаги дўконларнинг бирида онаси томонидан калтакланган қиз ҳолати бўйича муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда гул дўконига кириб гул сўраган вақтида онаси В.А. маст ҳолатда қизи В.И.ни ҳақоратлаб, ургани бўйича видео тарқалди.

Аниқланишича, ҳолат Мирзо Улуғбек туманидаги «Оқибат» маҳалласи Марказ-1 даҳасида жойлашган дўконда юз берган. Шу ерда бўлган фуқаролар жараённи видеотасвирга олиб тарқатган.

Мазкур ҳолат дарҳол болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган. Ҳозирда она В.А.нинг ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Онасининг бундай зўравонлигидан жабр кўрган қизча Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Онани эса ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Давлат ҳар бир бола манфаати устунлигини таъминлайди», — дейилади болалар омбудсмани муносабатида.

Янгиликлар