АҚШ Сенати Украинага 61 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш лойиҳасини қўллаб-қувватлади

АҚШ Сенати Украина, Исроил ва Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича қонун лойиҳалари пакетини маъқуллади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Россиянинг музлатилган активларини Киевга ўтказиш учун мусодара қилиш ва Хитойга қарши қўшимча санкциялар жорий этиш бўйича лойиҳалар тасдиқланди.

Пакет ҳажми 95 миллиард долларни ташкил этади, у Украина учун 61 миллиард доллар, Исроил учун 26 миллиард доллар, шунингдек, можаро зоналари, жумладан Ғазо секторидаги тинч аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун маблағларни ўз ичига олади.

Сенат томонидан маъқуллангандан сўнг, пакет имзолаш учун АҚШ президенти Жо Байденга юборилади. Америка раҳбари уни имзолашга ваъда берди.

Янгиликлар