Бухорода эр рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида эркак ўз хотинини рашк туфайли ўлдирди.

Қайд этилишича, 22 апрель куни соат 12:09 атрофида ИИБ навбатчи бўлимига Полвонлар маҳалласида 34 ёшли аёл ўлдирилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, 49 ёшли эркак ва унинг рафиқаси ўртасида рашк туфайли жанжал келиб чиққан. Можаро вақтида фуқаро ошхона пичоғи билан аёлга бир неча марта пичоқ урган, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.

Янгиликлар