Таиланддаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик аёл курашчилар 6 медальни қўлга киритди

Таиланднинг Срирача шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтиб, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари яна олтита медальни қўлга киритди. Бу ҳақда «НОК» матбуот хизмати хабар беради.

Улар орасида битта кумуш ва бешта бронза медали бор.

Ғолиблар рўйхати:

Кумуш медаль:

68 кг: Феруза Эсенбаева.

Бронза медаллар:

50 кг: Нилуфар Нурмухаммадова;

55 кг: Сохибжамол Эсбусинова;

59 кг: Гулмира Айтмуратова;

62 кг: Нигина Собирова;

65 кг: Миясар Кушмуратова.

Янгиликлар