Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўз онасини шафқатсизларча калтаклагани айтилмоқда

Бир кун аввал ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими ёрдамчиси ўз онасини шафқатсизларча калтаклагани ҳақида маълумот тарқалган эди.

Қайд этилишича, 65 ёшли аёл ўз ўғли томонидан калтакланган. Бундан ташқари фуқаро онасини соғлом бўлишига қарамай, уни руҳий касалликлар шифохонасига ётқизган.

Натижада ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси билан (қасддан баданга шикаст этказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Repost.uz нашри пойтахт ИИБ матбуот хизматига таяниб ҳабар бермоқда.

Тан жароҳатларининг оғирлиги, ҳамда руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт ва психиатрия экспертизалари тайинланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Янгиликлар