Фарғонада 7, 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона фош қилинди

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 7 миллиард сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди. Бу ҳақда «O‘zenergoinspeksiya» матбуот ҳизмати ҳабар беради.

Ўтказилган рейд давомида, Марғилон шаҳрида фаолият юритаётган Ш.И.Д. МЧЖнинг қурилмалари, газ ҳисоблагичдан ташқари, тўғридан тўғри табиий газ тармоғига ноқонуний уланганлиги маълум бўлган.

Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 7 млрд 143 млн сўм зарар етказилган, — деб айтилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, керакли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Янгиликлар