Сурхондарёда 1 гектар ерни ноқонуний сотишга уринган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

Сурхондарёда 100 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Қайд этилишича, 23 ноябрь куни Сурхондарёда ДХХ ходимлари томонидан ноқонуний ер савдосига чек қўйиш учун тезкор тадбир ўтказилган. Бош прокуратура ҳузуридаги департаментининг Денов туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тезкор тадбирда 100 минг долларига ер сотишни режалаштирган шахс қўлга олинган.

Аниқланишича, Денов туманида яшовчи, «Қорахон Халифа Денов» фермер хўжалиги раиси М.Х. ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига тегишли бўлган 1 герктар ер майдонини фуқаро И.Қ.га 100 минг долларга сотишга келишиб, ушбу пуллардан 20 минг долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Янгиликлар