Фарғонада эркак боласининг кўз ўнгида хотинининг бошига болта билан бир неча марта урди

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида эркак хотини билан жанжаллашиб қолиб, унга болта билан жароҳат етказди.

Қайд этилишича, 21 ноябрь куни соат 16:30 ларда Бувайда тумани «Турк» маҳалласида яшовчи 38 ёшли А.Қ. хонадонида турмуш ўртоғи Н.Қ. билан оилавий келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда у вояга етмаган фарзанди кўз ўнгида хўжалик болтаси билан Н.Қ.нинг бош соҳасига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилган.