Хитойда юз миллионлаб фуқаро камбағаликдан халос бўлди

Хитойда 770 миллион фуқаро ва 128 мингта қишлоқ камбағалар рўйхатидан чиқди. Бу ҳақда Ria.ru сайти хабар берди.

Фото: Kun.uz

Хабарга кўра, 99 миллион аҳоли сўнгги 8 йилда қашшоқлар сафидан чиқарилган бўлиб, камбағал туманлар рўйхатини 128 мингта қишлоқ тарк этган.

«Қашшоқликка қарши курашаётган Хитой узил-кесил ғалаба қозонди: сўнгги 8 йилда деярли 100 миллион киши бу ботқоқдан чиқариб олинди» — деган ХХР раиси Си Цзиньпин.

Таъкидланишича, камбағалликка қарши курашиш сиёсати бошланган 1970-йилларнинг охирларидан бери қишлоқларда яшовчи 770 миллион фуқаро қамбағаликдан халос бўлган.

«Хитой бу даврда глобал қашшоқликка қарши курашишда эришилган натижаларнинг 70 фоизини таъминлади. Хитойнинг ушбу мўъжизаси ҳам тарихда қолади», — деган Си Цзиньпин.

Янгиликлар