Косонда алимент тўламаган отадан 12 млн сўм ундирилди
Қашқадарё вилояти Косон туманида алиментдан қарзи бор шахсдан 12 миллион сўм ундирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро буюроси ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Хабарга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 2007 йил 19 январдаги суд буйруғига асосан қарздор Ж.Ўриновдан ундирувчи М.Амирова фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Қарздор шу кунга қадар алимент пулларини қисман тўлаб келган. Шу сабабли 2020 йил 1 октябргача бўлган қарздорлик 11 миллион 794 минг сўмни ташкил этган. 23 сентябрь куни фуқаро Ж.Ўринов алимент пулларини тўлиқ тўлаб берган.
Мавзуга доир: Тойлоқда салкам 286 млн сўм солиқ қарздорлиги ундирилди
Аввалроқ Самарқандда алимент тўламай келган эркакдан 45 млн сўмдан ортиқ пул ундирилгани, Олотда алимент тўламай келган икки нафар шахс 15 суткага қамалгани ҳақида хабар қилинганди.