Олотда алимент тўламай келган икки нафар шахс 15 суткага қамалди
Бухоро вилояти Олот туманида 2 ойдан ортиқ муддатда алимент тўламай келган икки нафар шахс 15 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, улар икки ойдан ортиқ муддатда алимент тўламай келган. Бунинг натижасида:
- қарздор И.Ч.га вояга етмаган уч нафар фарзандининг таьминоти учун 24 миллион 738 минг 467 сўм;
- қарздор Б.О.га бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 21 миллион 967 минг 200 сўм қарздорлик белгиланган.
Маълум қилинишича, уларга нисбатан Олот туман маъмурий судининг 11 cентябрдаги қарори билан Маъмурий жиноятлар тўғрисидаги кодекснинг 474-моддасига асосан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Аввалроқ Aсакада алимент тўламаган уч нафар шахс 15 суткага қамалгани ҳамда Қашқадарёда МИБ ёрдамида 3 ойдан бери алимент ололмаётган аёлга пуллар ундириб берилгани ҳақида хабар қилинганди.