ХТВ Андижонда асоссиз ўзлаштирилган 3 та мактаб ерини қайтариб олди

Халқ таълим вазирлиги Aндижон вилояти Балиқчи туманида асоссиз ўзлаштирилган 3 та мактаб ерини қайтариб олди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, Халқ таълими вазирлиги мактаб ерларини асоссиз ўзлаштирилишини олдини олиш мақсадида мактаб ер майдонларини таълим муассасалари тасарруфига қайтарилиши бўйича Aндижон вилояти прокуратурасига мурожаат билан чиққан.

Aндижон вилоят прокуратураси томонидан мазкур ҳолатлар ўрганилиб, Балиқчи туман ҳокимлигининг қарори билан тумандаги 10, 39 ва 50-сон умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудидаги жами 73,4 сотих ер майдонлари Президентининг «Халқ таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорига зид равишда халқ таълими вазири билан келишув амалга оширилмасдан тўғридан-тўғри туман захирасига олинганлиги аниқланган.

Мавзуга доир: Қашқадарёда мактаб қозонхонасини 6 минг доллaрга сотмоқчи бўлган директор ушланди

Ушбу ҳолат бўйича Балиқчи туман прокуратураси томонидан туман ҳокимининг қарорига протест келтириш йўли билан бекор қилиниши таъминланган.

Аввалроқ Шерзод Шерматов Қашқадарёдаги 20 та мактаб директорини ишдан бўшатгани, Булунғурдаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар