Ўзбекистонда ЙПХ ходимларининг пиёда ишлаш тизими бекор қилинади

Ўзбекистонда 2021 йилда йўл-патруль хизмати ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизимидан босқичма-босқич воз кечилади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, бунда ЙПХ ходимларининг фақат қоидабузарликларни автоматик тарзда аниқлаш қурилмалари билан жиҳозланган патруль автомобилларида хизмат олиб борадиган бўлади. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида, шунингдек, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда хизмат олиб бориш учун қулай, замонавий ва ихчам бўлган, йўл-патруль хизмати ходимларининг фарқловчи белгилари тақилган янги хизмат кийим-бош жорий қилинади.

Ҳозирда кийим-бош намуналари синовдан ўтказиляпти. Синов муваффақиятли ўтган тақдирда республикадаги барча ЙПХ ходимларини янги намунадаги кийим-бош билан таъминланади.

Янгиликлар