Қашқадарёда фуқароларни онасидан сўккан «ГАИ»га чора кўрилди

Қашқадарёда «ГАИ»лар фуқароларни онадан сўкканлиги айтилган хабарга муносабат билдирилган эди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси «сўконғич» катта инспектпорга ҳайфсан эълон қилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқда 2020 йилнинг 5 январь куни «Қашқадарё ‘ГАИ»лари TikTok’ка ҳам биринчиликни даъво қилишаётганга ўхшайди» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан текширув ўтказилган.

Текшируви хулосасига кўра, Ғузор тумани Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси катта инспектори Ф.Нормуродовга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.

Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низоми ҳамда Ички ишлар вазирлигининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун инспекторга ҳайфсан чораси кўрилган.

Аввалроқ Наманганда «Nexia» ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини 100 метр масофага судраб боргани хабар қилинган эди.

Янгиликлар